“Бавария”дан ижарага олинган “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Марсель Сабитцер бугунги Лига кубоги доирасидаги “Ноттингем Форест”га қарши баҳсда майдонга тушмайди. Бу ҳақда манкунианликлар матбуот хизмати хабар берди.
28 ёшли австриялик ҳозирда Буюк Британияга ишлаш визасига мурожаат қилмоқда. Марсель "қизил иблислар" сафидаги дебютини 4 февраль куни "Кристал Пэлас"га қарши ўтказиши мумкин.
"Манчестер Юнайтед" май ойига қадар сафдан чиққан даниялик Кристиан Эриксен ўрнига Сабитцер билан шартнома имзолади. Ярим ҳимоячи жорий мавсум охиригача ижарага олинган.