Ярим ҳимоячи Софьян Амрабат «Фиорентина» директорлари, мураббийлари ва футболчиларидан узр сўради. Марокашлик ўзининг хатти-ҳаракати учун кечирим сўради, деб ёзади журналист Жанлука Ди Марцио ўз веб-сайтида.
Амрабат «Барселона»га ўтиш истаги туфайли сешанба кунги машғулотни ўтказиб юборди. Энди муаммо ҳал бўлди, У «Фиорентина» билан амалдаги шартномани давом эттиришга тайёр.
Амрабатнинг «бинафшаранглар» билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Жорий мавсумда у Италия клуби сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, гол ура олмади.