Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Терма жамоа мураббийлари терма жамоалар марказига ҳисобот топширишди

Баҳо:
+ | -

Бугун – 23 август куни Ўзбекистон миллий, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари мураббийлари терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжоновга ҳисобот топширишди.

Сир эмаски, Ўзбекистон U16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 22 сентябрь куни Эронда старт оладиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Шу сабабли ҳисоботни биринчи бўлиб ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев топширди.

Ўз ҳисоботида Дилшод Нуралиев тайёргарлик режа асосида давом этаётганини, футболчилар 26 августдан 9 сентябрга қадар Дукентда тўпланишларини маълум қилди. Эслатиш ўринлики, йиғин давомида Таиланд ўсмирлар терма жамоасига қарши Тошкент, Янгиер ва Қарши шаҳарларида 3та ўртоқлик ўйини ташкил этилиши лозим эди. Бироқ тай футбол федерацияси ўз ўсмирларини Ўзбекистонга юбора олмаслигини маълум қилди. Маълумот ўрнида Таиланд U19 ёшлар терма жамоаси бундан аввалроқ Вьетнамда бўлиб ўтадиган халқаро турнирга ҳам кела олмаслигини маълум қилганди.

Ўзбекистон U16 терма жамоаси Осиё чемпионатидаги илк учрашувни 23 сентябрь куни Ҳиндистон ўсмирларига қарши ўтказади. Дилшод Нуралиев шогирдлари жой олган «D» гуруҳида ҳиндлардан ташқари Хитой ва Сурия ўсмирлари ҳам бор. Одатдаги каби қитъа чемпионатининг ярим финалига қадар етиб борган мамлакатлар жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ўзбекистон U19 терма жамоаси Осиё чемпионатини 4 ноябрь куни Иорданияга қарши ўйин билан бошлайди. Кейинчалик КХДР ва Вьетнам термаларига қарши ҳам саф тортади.

Аҳмаджон Мусаев шогирдлари 13-15 август кунлари Эрон ёшларига қарши Тошкент ва Самарқандда иккита ўйин ўтказиб, уларнинг дастлабкисида имкониятни бой бериб (1:3), кейингисида муваффақият қозонишди – 3:1. Тайёргарликни режа асосида олиб бораётган жамоа 2-8 сентябрь кунлари Вьетнамда бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади. Унда мезбон ёшларидан ташқари Эрон ҳамда Австралия терма жамоалари ҳам қатнашади. Қайд этиш керак, Ўзбекистон U19 Эрон билан Теҳрон, Тошкент, Самарқанд каби шаҳарларда беллашиб, шуларнинг 2тасини бой берди. Вьетнамдаги ўйин эса мазкур ёшдаги футболчиларнинг Осиё чемпионатига қадар тўртинчи тўқнашуви бўлади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан боғлиқ яна бир янгилик шундаки, бунга қадар бош мураббий Аҳмаджон Мусаев билан фаолият олиб борган Алексей Евстафеев, мазкур мутахассис билан ҳамкорликни давом эттиради. Ўзбекистон U22 терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи эндиликда ёшлар термасида Мусаевга ёрдамчилик қилади. Собиқ Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Тошкентдаги қитъа чемпионати ва Мексикадаги жаҳон чемпионатидаги иштирокида шунинг акси кузатилган бўлиб, Мусаев Алексей Евстафеев жамоасида катта мураббий сифатида фаолият олиб борарди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳоннинг энг кучли саккиз мамлакати қаторига олиб кира олган Алексей Евстафеев шунингдек «Қизилқум» клубидаги катта мураббий ва Ўзбекистон U22даги бош мураббий лавозимларини ҳам сақлаб қолади. Ўзбекистон U22 терма жамоасида Алексей Евстафеевга ёрдамчилик қилган Азамат Абдураимов терма жамоалар маркази билан шартномасини бошқа ишга ўтаётгани сабабли 1 сентябрь кунидан эътиборан бекор қилади.

Ҳисобот навбати миллий терма жамоага етиб келганида, унда бош мураббий Миржалол Қосимовга ёрдамчилик қилаётган Шуҳрат Мақсудов сўзга чиқди. Мақсудовнинг сўзларига кўра, миллий терма жамоа футболчилари 5 сентябрь куни пойтахт Тошкентда тўпланишади ва шу билан футболчиларга 12 сентябрда жавоб берилади. Бунга қадар 1та ўртоқлик (Кувайт) ва 1та расмий (Жанубий Корея) ўйин ўтказилиши футбол мухлисларига яхши маълум.    

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:34, 23.08.2012.
Ўқилди: 4403 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.