"Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг тиззасидан олган жиддий жароҳатидан сўнг футбол майдонига қайтиши яна қолдирилди.
29 ёшли франциялик футболчи сўнгги машғулотларидан бирида мушакларини шикастлаб олди.
Ўтган ҳафта ярим ҳимоячи илк бор туринликлар жамоасининг "Монца"га (0:2) қарши расмий ўйин учун қайдномасига кирган эди. Погба охирги марта 292 кун олдин "Манчестер Юнайтед"да ўйин амалиётига эга бўлганди.
Tuttomercatoweb нашрининг La Gazette Dello Sport нашрига таяниб қайд этишича, бош мураббий Массимилиано Аллегри бу ҳолатдан ғазабланган ва клубнинг аввалги раҳбарияти ҳатто Полнинг соғлиғидаги доимий муаммолар туфайли унинг шартномасидан бонус тўловларини олиб ташлашга ҳаракат қилган.
Аввалроқ Погба шифокорлар гапига қулоқ солмаган ва терма жамоа таркибида ЖЧ-2022га бориш умидида операцияни вақтида ўтказишдан бош тортганди.