Серхио Рамос Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи бошланишига қадар жароҳатидан тикланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ" ҳимоячиси Лига 1да "Монпелье"га қарши ўйинда (3:1) қўшимча мушакларини шикастлаб олган эди.
L'Equipe хабарига кўра, жароҳатнинг оғирлиги унчалик юқори эмас. Катта эҳтимол билан испаниялик футболчи Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Бавария"га қарши биринчи ўйинда иштирок эта олади. У 14 февраль куни бўлиб ўтади.
Футболчининг тикланишининг аниқ вақти келгуси текширувлардан сўнг маълум бўлади.
Рамос жорий мавсум Лига 1да 19 та ўйинда майдонга тушди.