Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

«Андижон» бугун РПЛ жамоасига қарши майдонга тушади

Баҳо:
+ | -

«Андижон»нинг Анталиядаги йиғини доирасидаги иккинчи назорат учрашуви 3 февраль куни Воронежнинг “Факел” клубига қарши бўлиб ўтади. Ушбу жамоа Россия премьер-лигасида 13-ўринда боряпти.

12 январдан “Факел” Анталиядаги йиғинини бошлаган. Дастлаб Сербиянинг “Спартак Суботица” жамоасига қарши майдонга тушди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Навбатдаги ўйинини Сербиянинг яна бир клуби – “Графичар”га қарши ўтказди. Акбашев ва Ершовнинг голлари эвазига “Факел” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

30 январь куни учинчи назорат учрашувида Болгариянинг “Славия” жамоаси билан беллашди. Аввалига Акбашев 5-дақиқада ҳисобни очди. Димитиров 57-дақиқада мувозанатни тиклаганига қарамай, Марков 68-дақиқада “Факел”ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1. Ушбу натижа учрашув охиригача ўзгармай қолди.

3 февраль кунига “Факел” иккита ўйин режалаштирган. Дастлаб «Андижон» билан, сўнгра куннинг иккинчи ярмида “Чайка” клубига қарши майдонга тушади.

“Факел” клубини россиялик 47 ёшли мутахассис Дмитрий Анатольевич Пятибратов бошқариб келмоқда. У бош мураббий сифатида 2022 йилнинг 18 сентябридан иш бошлаган. Аслида Пятибратов “Факел”да 2020 йилдан бери фаолият кўрсатиб келяпти. Бунгача мураббийлар штабида ишлаб келган. Айтиш лозимки, у бош мураббий сифатида “Факел”да дебютини бошлаган.

“Андижон” – “Факел” жамоалари иштирокидаги учрашув 3 февраль куни, Белекдаги “Titanik Deluxe Football Center” стадионида маҳаллий вақт билан 11:30 да бошланади. Тошкент вақтига 13:30 га тўғри келади.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 07:43, 03.02.2023.
Ўқилди: 1003 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик