Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«Барселона» собиқ ҳимоячиси океанортига йўл олди

Баҳо:
+ | -

«Лос-Анжелес» ҳимоячи Серхи Паленсия билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 26 ёшли испаниялик футболчи аввалроқ «Сент-Этьен» билан шартномасини бекор қилган ҳолда МЛС клубига текинга келиб қўшилди.

«Лос-Анжелес» билан шартнома 2024 йилгача мўлжалланган ва уни 2025 йилгача узайтириш имконияти мавжуд.

«Паленсия - Европанинг олий лигаларида тажрибага эга иқтидорли ҳимоячи. У «Лос-Анжелес»да биз қураётган нарсага жуда мос келади ва биз уни бу ерда кутиб олишдан жуда хурсандмиз», деди клуб бош менежери Жон Торрингтон.

Паленсия - «Барселона» тарбияланувчиси. У каталонияликларнинг барча ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнаган.

«Барселона Б» таркибида у 103 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширган. 2018 йилда ҳимоячи «Бордо»га ижарага берилган, шундан сўнг «Сент-Этьен» футболчини сотиб олганди. У «Леганес»да ҳам ижара асосида ўйнаган.

Киритилди: 10:04, 03.02.2023.
Ўқилди: 1184 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик