Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Хомяков: "Рақиб гол уриш учун вазиятларни ўзи яратгани йўқ, биринчи рақам билан ўйнадик"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” – “Факел” (1:4) ўртоқлик учрашувидан кейин "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Умумий маънода айтадиган бўлсам, ўйиндан қониқдим. Бу рақиб бизга муаммо туғдиришини билгандик. Чунки ўтган йили премьер-лигага чиққан ва бу йил элитада муносиб ўйин кўрсатишяпти. Бугунги учрашувда қарши ҳужум эмас, балки ҳужумкор ўйин кўрсатишни режалаштиргандик. Шунингдек, прессинг ҳам қўллашимиз кўзда тутилганди.

60 дақиқадан кўпроқ вақт давомида устунлик биз томонда бўлди. Рақиб гол уриш учун вазиятларни ўзи яратгани йўқ. Фақат биз ёш болаларча хато қилганимиз учун улар гол уриб кетишди. Яна қайтараман: ўйин бўйича қониқдим, хурсанд бўлдим. Биринчи рақам билан ўйнадик. Айнан ушбу махсус ҳужумкор ва тўпни назорат қилиш тактикасини танладик. Чунки олдин ўйинимизда мана шундай услубда ўйнашимиз бўйича муаммо бўлганди. Бугун камчиликларимизни кўрдик. Албатта, натижа биз учун яхши эмас. 60-дақиқадан кейин ёшлар майдонга тушишди. Аммо ўйинга тўлиқ мослаша олмадилар ва бирин кетин 2 та гол ўтказиб юбордик.

- Литовкада иситма бор эди. Шунга дам бердик. Кейинги ўйинда майдонга тушади.

- Дилшод Комилов ўтган ўйинда 30 дақиқа ўйнади. Ахтам Назаров бугун дебютини ўтказди. Унга биринчи ўйинданоқ мослашиш осон эмасди. Озгина вақт керак. Лекин Назаровда катта тажриба бор. Биринчи ўйинданоқ кўриниб турибдики, сифатли ўйинчи. Жамоамизга албатта ёрдам беради. Тожикистон терма жамоаси сардори. Бежизга 60 дан ортиқ учрашувларда ўйнамаган. Дилшод Комиловга келсак, у ҳали ёш. Албатта бу ўйинчи ҳам бизга ёрдам беради. Катта футбол унинг учун энди бошланди. Кавтардзе билан Арвеладзе ҳам кўриниб турибдики, иккиси сифатли. Лекин жисмонан тўлиқ тайёр эмас. Шундай бўлса-да, қандай ўйнашни билишади. Уларни жисмонан тайёрлаш биз мураббийларнинг ишимиз." - деди Хомяков.

Киритилди: 21:11, 03.02.2023.
Ўқилди: 850 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.