Кириш Регистрация

"Ньюкасл" дарвозабони Англия лига кубоги финалида ютқазсагина олтин медаль олади

Баҳо:
+ | -1

2022 йилнинг ёзида ўзига захира дарвозабони излаётган "Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл" посбони Мартин Дубравка билан шартнома имзолашга қарор қилди. Аввалги мавсумда "ҳаккалар"нинг асосий дарвозабони бўлган Дубравка савияси юқорироқ жамоага 1 йилга ижарага берилди.

Қишда “Юнайтед” ва “Ньюкасл” футболчини ортга қайтариш яхшироқ деб қарор қилишди. Бу вақт ичида у "қизил иблислар" сафида атиги иккита ўйин ўтказди, иккаласи ҳам Лига кубогида - "Астон Вилла" ва "Бёрнли"га қарши. Қизиғи шундаки, ушбу кубок учун финалда Мартин ўйнаган иккала клуб ўзаро кураш олиб боради. Ва у қийин дилеммага дуч келади.

У Лига Кубогида "Юнайтед" сафида ўйнагани учун манкунианликлар кубок соҳибига айланса, олтин медалга эга чиқади. "Ньюкасл" эса уни ушбу турнирда майдонга тушира олмайди ва агар "ҳаккалар" финалда ғалаба қозонса, Дубравка медалсиз қолиб кетади.

Қизиқ, беш йилдан буён ҳаракат қилаётган клубингизнинг мағлубияти сизга мукофот олиб келишини ҳеч тасаввур қилиб кўрганмисиз?

Киритилди: 23:46, 03.02.2023.
Ўқилди: 2087 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.