Қамоқхона Дани Алвес учун муаммо туғдиришда давом этмоқда - у пул йўқотмоқда, оиласидан, энди эса ҳомийларидан айриляпти. Ўзининг шон-шуҳрати ва машҳурлиги туфайли тажрибали футболчи қўшимча пул ишлашга имкон берадиган бир нечта шахсий шартномаларга эга эди.
Аммо энди “келишувлар” тугамоқда – букмекерлик концерни Алвес билан шартномани бекор қилди, бразилиялик суғурта компанияси Hygia Saude, шунингдек кийим-кечак ишлаб чиқарувчи Ethika ҳам у билан ҳамкорликни тўхтатди. Adidas эса 18 январь куни якунланган шартномани янгиламади.