Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Максим Шацких "Пахтакор" тарихида энг кўп академия тарбияланувчисидан фойдаланган мураббий бўлди

Баҳо:
+ | -

Кеча Грузиянинг "Самгурали" жамоасига қарши кечган ўртоқлик ўйинида "Пахтакор" қизиқ ҳолат билан тарихга кирадиган бўлди.

"Асосий таркибнинг 11 нафар футболчиси ичида Санжар Қувватовдан ташқари қолган барча футболчилар "Пахтакор" академияси тарбияланувчилари бўлди. Бу 9 нафар футболчимиз айни пайтда Равшан Ҳайдаров қўл остида Ўзбекистондаги Осиё чемпионатига тайёрланаётган бир пайтдаги вазият.

Кечаги таркибга назар ташласак, у ерда Муҳаммадқодир Ҳамралиев (2001, Станислав Кудряшов), Диёр Холматов (2002, Тимур Алимхўжаев ва Дилшод Нуралиев)ни катта футболчи сифатида кўрамиз. Ваҳолангки, булар энди 21-22 ёшни қарши оляптилар. 2004 йилда таваллуд топган ва Олим Шокиров қўл остида катта бўлган Абдумажидов, Поёнов, Тодоров, Ўктамов, Беглархонов ҳамда Турдимуродов. Фарҳод Нишоновнинг 2005 йилда тарбиялаганларидан Ўринбоев ва Саиднуруллаев. Яна ўйинда қатнашмаганлар орасида Хожиакбар Алижонов (1997, Жасур Абдураимов) ва Шаҳзод Азмиддинов (2000, Тимур Олимхўжаев).

"Пахтакор" жамоасининг фалсафаси академиядан таваллуд топган жамоалар билан чемпион клуб яратиш.

Албатта, бу иш бугунча ўртоқлик ўйинида амалга ошди. Умид қиламиз, клубимиз менежерлари ва бош мураббий Максим Шацких ёрдамида Суперлига, кейинчалик ОЧЛда ҳам мана шундай натижага эришамиз" - дейилади "Пахтакор баёнотида.

Киритилди: 14:03, 04.02.2023.
Ўқилди: 1131 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик