Марокашда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақанинг чорак финал босқичи доирасида Осиё ва Африка чемпионлар лигаси турнирлар ғолиблари — "Ал-Ҳилол" ва "Видад" клублари ўзаро тўқнаш келишди.
Иккинчи бўлим бошида марокашиликлар ҳисобни очишганди. Саудияликлар эса иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда пенальтидан мувозанатни тиклашди.
Қўшимча бўлимларда ҳисоб ўзгармагач, жамоалар пенальтилар сериясида иштирок этишди. Унда "Ал-Ҳилол" омадлироқ чиқди ва ярим финалга йўл олди. Жамоа ярим финалда Бразилиянинг «Фламенго» клуби билан тўқнаш келади.
Клублар ўртасида жаҳон чемпионати, чорак финал
"Видад" (Марокаш) – "Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони) - 1:1 (пенальтилар серияси — 3:5)
Голлар: 1:0 – 52 Эл-Амлуд, 1:1 – 90+4, пенальти Канно.
"Видад" – Таньяутий, Эл-Амлуд, Зола, Фарҳаний, Аттиятулоҳ, Жаадий (Жуниор Самбу, 95), Жабран, Даудий, Ҳассуний, Буҳра (Унажем, 74), Ламкел Зе (Буссефьян, 67).
"Ал-Ҳилол" – Ал-Маюф, Абдулҳамид, Чжан Хен Су, Ал-Булайҳий, Ад-Досарий (Ал-Ҳамдан, 105), Куэльяр, Ад-Досарий (Каррильо, 83; Ал-Жувайр, 113), Канно, Майкл Ричард (Вьетто, 88), Игало (Аш-Шеҳри, 82), Марега.
Огоҳлантиришлар: Ал-Ҳамдан (1), Жаадий (10), Ал-Булайҳий (10), Канно (56), Ламкель Зе (56), Ад-Досарий (57), Даудий (57), Жабран (90), Унажем (90), Аш-Шеҳрий (116).
Четлатишлар: Жабран (90), Канно (95).