"Брайтон" бош мураббийи Роберто де Зерби яна бир бор ярим ҳимоячи Моисес Кайседони қўллаб-қувватлади.
Колумбиялик футболчи январ ойида Лондоннинг "Арсенал"ига ўтиш учун клубни тарк этмоқчи бўлган, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда очиқ айтган, аммо "Брайтон" раҳбарияти ярим ҳимоячини сотишдан бош тортган.
"Клубимиздаги ҳамма Кайседони яхши кўради ва мен у биз билан ишлашда давом этаётганидан хурсандман. Моисес келаси ёзда бошқа жойга кўчиб ўтадими ёки йўқми, билмайман, аммо умид қиламанки, бу масала менинг қўлимда бўлади", - деди италиялик мутахассис.