Кириш Регистрация

АГМК тунислик футболчи билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Ҳуқуқий жиҳатдан Украина премьер-лигаси иштирокчиси “Ингулес” (Петрово) клуби марказий ҳимоячиси Муҳаммад Али Салем энди Олмалиқ клуби шарафини ҳимоя қилади.

У 1996 йилнинг 6 январида Тунисда таваллуд топган. Ўз вақтида мамлакатнинг "Африкен Тунис", "Олимпик Бежа", "Этуал Метлаю" жамоаларида тўп сурган. 2020-21 йиллар мавсумида “Ингулес” клубига трансфер қилинган. Россия-Украина ҳарбий мажароси бошлангандан сўнг, ФИФА ушбу давлатларда тўп сураётган ҳорижий футболчилар амалдаги шартномаси бўлса ҳам, ўз ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида бошқа мамлакат чемпионатига эркин агент мақомида кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида қарор чиқарган. Айнан шу қарор асосида Муҳаммад Салем Тунис чемпионати иштирокчиси "Шебба" жамоасига кўчиб ўтди ва у ерда 6 ой мобайнида тўп тепди.

Энди у АГМК мураббийлар штаби таклифига кўра фаолиятини юртимизда давом эттирадиган бўлди. Клуб ва футболчи ўртасида шартнома имзоланиб, Муҳаммад Салем жамоамизнинг Анталиядаги ўқув-йиғин машғулотларига қўшилди.

Салемнинг устун томонларидан бири – бўйдор (1,81 см) ҳамда мараказий ҳимоядан ташқари иккала қанотда ҳам бемалол ўйнай олади.

Манба: АГМК клуби матбуот хизмати
Киритилди: 11:33, 05.02.2023.
Ўқилди: 1434 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик