Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Рома" Дзаньолони сотиш борасида музокара олиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

Италиялик журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Рома" ярим ҳимоячи Николо Дзаньолони "Галатасарой"га сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Манбага кўра, Рим клуби ижара вариантини кўриб чиқмаяпти, бироқ италияликни тўлиқ сотмоқчи. Футболчининг ўзи "Рома" раҳбарияти билан муносабатлари ёмон бўлгани учун турк жамоасига ўтишга тайёр.

23 ёшли ярим ҳимоячи аввалроқ жамоадан кетишни сўраган эди. "Рома" Англиянинг "Борнмут" клубидан расмий таклиф олди ва уни қабул қилди, бироқ футболчининг ўзи трансферни рад этди.

Дзаньоло ва римликлар ўртасидаги амалдаги келишув 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Жорий мавсумда у "Рома" сафида барча турнирларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Унинг қиймати, Transfermarkt маълумотларига кўра, 30 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 11:46, 05.02.2023.
Ўқилди: 696 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3972]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2489]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2480]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2354]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2294]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2137]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2102]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2057]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2008]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1765]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик