Кириш Регистрация

Ўзил: «Роналдудан сўранг, мен билан ўйнаш қандай бўлган?»

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» ва Лондоннинг «Арсенал» клублари собиқ футболчиси Месут Ўзил «қироллик» клубидалик пайтида португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду билан биргаликдаги ўйинлари ҳақида гапирди.

Мухлислардан бири немис футболчисидан КриРо билан бир жамоада ўйнаш қандай бўлишини сўради. Бунга Месут шундай жавоб берди: «Ундан сўранг, мен билан ўйаш қандай бўлган?».

Ўзил ҳозирда Туркия чемпионатида Истанбулнинг «Башакшеҳир» жамоасида ўйнамоқда. Немис футболчиси ушбу жамоа сафига ўтган ёзда келиб қўшилганди.

Ярим ҳимоячи жорий мавсумда тўртта ўйинда майдонга тушиб, гол ура олмади.

Киритилди: 07:52, 06.02.2023.
Ўқилди: 4423 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.