"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн жамоага янги келган Жоау Канселунинг Германия чемпионати 19-туридан ўрин олган "Вольфсбург"га (4:2) қарши ўйинига баҳо берди.
"Жоаунинг яна бир ажойиб ўйини. У билан биз қўшимча ижодкорлик ва ўзгарувчанликка эга бўлдик. Унинг кучи шундаки, у турли таркибларда ўйнай олади ва икки оёғи билан ҳам бир хилда тўп билан муносабат қила олади", - деди мураббий.
Футболчи 2023 йилнинг январида "Манчестер Сити"дан "Бавария"га ўтган эди.