Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Жейми Каррагер: "Эрлинг Холанд бутунлай хато қарор қабул қилган. У "Манчестер Сити"га ўтмаслиги керак эди"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси ва "Sky Sports" мухбири Жейми Каррагер Эрлинг Холанд ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Унга кўра Холанд "Манчестер Сити"ни танлаб, "катта хато"га йўл қўйган.
22 ёшли ҳужумчи ўтган ёзда 51 миллион фунт эвазига "Боруссия Дортмунд"дан олиб келинганди. Норвегиялик футболчи ҳозирга қадар 25 та голга муаллифлик қилишга улгурди. АПЛдаги яна 6 та гол, Холандни Европа тарихидаги энг сермаҳсул футболчига айлантиради. Эрлинг, шунингдек, мавсум давомида 4 та хет-трик қайд этди.

Шунга қарамай, айримлар Холандни "Манчестер Сити"нинг ӯйин картинасини ёмонлаштирганда айбламоқда. Пеп Гвардиола шогирдлари чемпионлик учун курашда "Арсенал"га имкониятни бой бермоқда. "Шаҳарликлар" кеча "Тоттенхэм"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини ёмонлаштирганди. Ушбу ўйинда Эрлинг Холанд жуда ҳам ёмон ҳаракат қилди. У рақиб дарвозасига бирорта аниқ зарба бера олмай, майдонни тарк этишга мажбур бўлган. Шундан кейин, 22 ёшли ҳужумчи яна танқидларга учради. Жейми Каррагер Холанд танқидчилари ичида бор эди. У шундай дейди:

"Менимча, у "Манчестер Сити"га ўтиб катта хатога йўл қўйган. Бу жамоа Холанднинг бор имкониятларини очиб бера олмайди. Бугунги ўйин бунга яққол исбот бўла олади. Масалан, "Манчестер Сити"нинг қолган футболчилари бу мавсумда Холанд урган голларга тенг голни урган. Аммо айни пайтда, бу клуб ҳар йилгидан кўпроқ гол ўтказа бошлади. Гвардиола жамоаси билан қарши ҳужумда ўйнаш осонроқ бўлиб қолди.

"Манчестер Сити" тенгма-тенг футболга ўрганмаган. Бу жамоа ўзи каби ҳужумкор ўйнайдиган жамоа қаршисида заиф кўринади. Чунки Гвардиола шогирдларини фақат ҳужумга ўргатади. Эрлинг Холанд ҳозир 25 та гол уришга улгурди. Лекин менимча, бу футболчининг бор кучини ҳали кўришга улгурмадик. Мен футболчини бунда айбламайман. 25 та гол ҳам катта натижа. Аммо, менга Холанд фақат 60-70 фоиз кучинигина кўрсатаётгандек туюлади. Мухлислар Холанднинг нималарга қодир эканини ҳали яхши билмайди. Бу учун у "Манчестер Сити"дан бошқа жамоада бўлиши керак. Истайсизми йўқми, Холанд нечта гол урса ҳам, унинг қолган жамоадошлари қўшилишиб, шунча гол урмоқда. Бу эса яхши сигнал эмас. Бу бутун бир жамоа Холандга боғланиб қолаётганини англатади".

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 15:37, 06.02.2023.
Ўқилди: 3914 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6853]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5140]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3059]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2888]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2862]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2135]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2099]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1418]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1309]

"Комо"нинг мағлубиятсиз серияси 7 та ўйинга етди [1253]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик