Кириш Регистрация

Обамеянг МЛСга йўл олиши мумкин, музокаралар давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

"Челси" ҳужумчиси тез орада "Лос-Анжелес"да бўлиши мумкин.

Relevo нашри хабарига кўра, ҳозирда "кўклар" футболчини сотиш бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Айни пайтда МЛСда трансфер ойнаси ҳали ёпилмаган.

33 ёшли Обамеянг яқинда "Челси"нинг Чемпионлар лигаси плей-офф баҳси учун қайдномадан жой олмади. Бу ўйинчини қаттиқ хафа қилди, унинг хизматлари энди "Стэмфорд Бриж"га керак эмаслигини тушунди.

Обамеянг жорий мавсумда Премьер-лиганинг 11 ўйинида 1 та гол урди. Эслатиб ўтамиз, габонлик футболчи ёзда "Барселона"дан 12 миллион евро эвазига "Челси"га ўтганди.

Киритилди: 17:58, 06.02.2023.
Ўқилди: 1175 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.