Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

“Манчестер Сити” АПЛдан четлатилиши мумкин. Клубга айбловлар рўйхати тақдим этилди!

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси 2009 ва 2018 йиллар оралиғида "Манчестер Сити"нинг кўплаб қоидабузарликлари ва клуб юқори лигадаги ўрнини йўқотиши мумкинлиги ҳақида баёнот тарқатди. Айбловлар мисли кўрилмаган ва ҳозир Сити учун вазият жуда жиддий кўринади.

Ўзи нима бўляпти?

Премер-лига тўрт йил давомида "Манчестер Сити"нинг молиявий ҳолатини ўрганиб чиқди ва бу ҳақдаги тафсилотларни оммага эълон қилди. Премьер-лига клубни 9 мавсум давомида 100 дан ортиқ молиявий қоидабузарликда айблади. Тергов 2009-йилдан ("Сити" араблар мулкига ўтганидан бир йил ўтиб) 2018 йил охиригача бўлган даврни қамраб олади. Қизиғи шундаки, клуб тергов давом этаётганидан хабардор эди, чунки Премьер-лига баёнотида унинг ҳамкорлик қилмаслиги ҳақида сўз боради.

Айбловларнинг асосий қисми клуб даромадлари, жумладан, ҳомийлик, шунингдек, операцион харажатларга тегишли. Бош мураббийнинг – 2009/2010 йилги мавсумдан 2012/2013 йилгача, “Сити”ни Роберто Манчини бошқарган пайтгача маоши ва 2010/2011-2015 йилги мавсумдаги бонус ўйинчиларга тўловлар бўйича маълумотларни тақдим этишда ҳам қоидабузарликлар мавжуд. Бундан ташқари, Премьер-лига клуб молиявий фейр-плей қоидаларини бузганини ва бу бир неча бор - 2013/2014 йилги мавсумдан 2017/2018 йилларгача бўлганини даъво қилмоқда.

Энди нима бўлади?

Премьер-лиганинг таъкидлашича, у аниқлаган қоидабузарликлар мустақил ҳайъатга юборилган ва лига қоидаларига мувофиқ махфий тингловда кўриб чиқилади. Расмийлар "Сити"га қарши баёнот ёки иш бўйича изоҳ беришдан бош тортдилар.

Шу билан бирга, клуб Премьер-лига баёнот бериши ҳақида хабардор қилинмаган, аммо Манчестерда улар баъзи журналистларга бўлажак воқеа ҳақида олдиндан айтиб беришганига аминлар. Расмий сайтдаги хабарга кўра, "Сити" нима бўлаётганидан қўрқмайди.

Клуб вазият бўйича ўз баёнотини эълон қилди:

“Клуб позициямизни қўллаб-қувватлаш учун мавжуд бўлган жуда кўп далилларни холисона текшириш учун ушбу масалани мустақил ҳайъат томонидан кўриб чиқилишини мамнуният билан қабул қилади. Шунинг учун бу масала бир марта ва бутунлай ёпилади, деб умид қиламиз”.

"Сити" учун қандай жазо қўлланиши мумкин?

"Манчестер Сити" ҳар доим молиявий жалкашликларни инкор этиб келган: клуб жамоатчиликни Der Spiegel нашри ёки Football Leaks нашри бўлган терговнинг барча тафсилотлари ишончсиз эканлигига ишонтирди. Ҳаттоки, “Сити” УEФА томонидан молиявий фейр-плейни бузганликда айбланганда ҳам, клуб тўғридан-тўғри CАS'га мурожаат қилди ва ўзининг айбсизлигини исботлай олди ва охир-оқибат "Сити"га қўйилган айбловлар бекор қилинди. Клубда Премьер-лигада қўйилган айбловнинг ҳар бир сатрини инобатга олган ҳолда, охиригача ва ҳозиргача курашадиган кучли адвокатлар жамоаси мавжуд. Ва бу сафар улар яна катта ҳажмдаги ишларни бажаришлари керак: ҳозир айтиб ўтилган нарсаларнинг аксарияти аввалги терговларда айтиб ўтилган.

Агар мустақил комиссия клубни айбдор деб ҳисобласа, жазолар қатори жаримадан тортиб, Премьер-лигадан бутунлай четлатишгача бўлиши мумкин. Олдинда бизни узоқ ва ҳаяжонли тергов кутмоқда, унинг якуний натижаси “Сити” ва унинг эгалари обрўсига хавф туғдиради. УEФА билан бўлгани каби, бу ерда ҳам муваффақият қозониши даргумон. Премьер-лига бу терговни жуда узоқ вақт давомида олиб борди ва етарлича далиллар тўплаган бўлиши мумкин.

Демак, бу йил "Сити" учун "қизғин" бўлиши мумкин.

Киритилди: 23:59, 06.02.2023.
Ўқилди: 6453 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2177]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2154]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2054]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1835]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1772]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1711]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1601]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1600]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1568]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1527]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик