“Ан-Наср” футболчилари ҳужумчи Криштиану Роналдуни туғилган куни билан табриклади.
Португалиялик футболчи 5 февраль куни 38 ёшга тўлди. Жамоа футболчилари Роналдуни майдонда унинг сурати туширилган торт билан табриклади.
"Роналду ўзининг янги клубида биринчи туғилган кунини нишонламоқда! Туғилган кунингиз билан сардор! Яна бир йил муваффақиятларга бой бўлишини тилаб қоламиз”, — деб ёзди клуб Twitter саҳифаси.
Роналду 2022 йилнинг декабрида “Ан-Наср”га ўтган эди. Ҳужумчи Саудия клуби сафида 3та ўйин ўтказиб, 1та гол урган.