Ўтган ҳафта Баҳрайн пойтахти - Манамада ОФК Конгресси бўлиб ўтди.
«Футболиум» каналида ёзилишича, кун тартибига қўйилган асосий масалалардан бири - бу бошқарув органларига сайлов. Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев Конгрессдан олдин бу борада батафсил маълумот ҳам берганди.
***
ОФК Ижроий қўмитасига ҳаммаси бўлиб, 30 нафар аъзо киритилиши мумкин:
1 - президент
5 - вице-президентлар (ҳар бир ҳудуддан 1 нафар)
6 - ФИФА Кенгаши аъзолари, улардан бири аёл бўлиши шарт
5 - аёллар Ижроий қўмитаси аъзолари (ҳар бир ҳудуддан 1 нафар). Жумладан, ФИФА Кенгаши аъзоси билан
9 - Ижроий қўмита аъзолари
5 - ҳудудий ассоциациялар томонидан сайланган Ижроий қўмита аъзолари (ҳар бир ҳудуддан 1 нафар)
Манамада йиғиладиган Конгресс Ижроий қўмитага кўпи билан 25 нафар аъзо сайлайди. Бугуноқ айтиш мумкинки, қўмитада 1та жой бўш қолади: Марказий Осиё мамлакатлари аёл номзодни илгари сурмади, барибир. Айтганча, Ижроий қўмитага аъзо сайлашда ҳудудий лимит ҳам ҳисобга олинади. Чунончи, ОФК президенти ҳудудлар квотасига тушмайди. Ҳудудлар бўйича вакиллик тақсимоти:
Ғарбий Осиё - 6 нафар
Жанубий Осиё - 4 нафар
Марказий Осиё - 3 нафар
Жанубий-Шарқий Осиё - 6 нафар
Шарқий Осиё - 5 нафар
***
Марказий Осиё мисолида алоҳида тушунтирамиз. Ҳудуд Ижроий қўмитада атиги 3та жойга эга (тўртинчиси Марказий Осиё футбол ассоциациясига тегишли):
1 - вице-президент
1 - Ижроий қўмита аъзоси
1 - аёл
Агар Марказий Осиё вакили ФИФА Кенгашидаги ўрин учун сайловда ғалаба қозонганида, унда ҳудуд Ижроий қўмитада «оддий» аъзо ўрнини йўқотарди.
***
ОФК Ижроий қўмитадаги жой учун номзодларнинг якуний рўйхатини аллақачон эълон қилган:
ОФК президенти
Шайх Салман ал Халифа - альтернативсиз
ОФК вице-президентлари
«Ғарб»: Ҳашем Ҳайдар - альтернативсиз
Марказ: Меҳди Тож, Дастанбек Конокбаев
«Жануб»: Уген Тсечуп - альтернативсиз
«Жануб-Шарқ»: Зау Зау - альтернативсиз
«Шарқ»: Ганбаатар Амгаланбаатар - альтернативсиз
Аёллар (бири ФИФА Кенгашига сайланади)
«Ғарб»: Сусан ал Шалаби - альтернативсиз
«Марказ»: йўқ
«Жануб»: Маҳфуза Ахтер - альтернативсиз
«Жануб-Шарқ»: Канья Кеомани - альтернативсиз
«Шарқ»: Лю Ших Фанг, Хан Ун Гёнг
ФИФА кенгаши аъзолари
Ду Жаочай
Козо Ташима
Монг Гю Чунг
Ҳамидин Амин
Мариано Аранета
Шайх Ҳамад ал Тани
Ёсир ал Мисеҳал
Ижроий қўмита аъзолари
«Ғарб»: Луи Умейш, Абдулла ал Рабиа, Абдулла ал Жунайбий
«Марказ»: Арслан Айназаров, Равшан Эрматов
«Жануб»: Шажи Прабхакаран, Бассам Жалил, Панкаж Нембанг
«Жануб-Шарқ»: Крис Нику, Сомёт Пумпанмоунг, Тран Куок Туан
«Шарқ»: Фок Кай Шан
Кўриниб турибдики, дастлабки 11та позиция учун рақобат йўқ ҳисоби ва деярли барча сайловлар альтернативсиз ўтади. Фақат Марказий Осиё номидан вице-президент лавозимига Меҳди Тож ва Дастанбек Конокбаев ҳамда «Шарқ»дан Ижроий қўмитага кирувчи икки аёл ўртасида кураш борада. шунингдек, ФИФА Кенгашидаги аёл ўрни учун.
Қолгани қизиқарли. ФИФА Кенгаши учун қолган 5та жой учун 7 нафар номзод бор. Айни шу сайловлар натижаси 3та ҳудуднинг Ижроий қўмитада «оддий» аъзолик учун ўрнига таъсир қилади. Мисол учун, «Шарқ»дан кўрсатилган 3 нафар номзод ҳам ФИФА Кенгашига кирса, ҳудудий квота (5та жой) тўлади: 1 нафар вице-президент, 1 нафар аёл, 3 нафар ФИФА Кенгаши аъзоси. Шунда Гонконгдан номзоди илгари сурилган Фок Кай Шан лавозимсиз қолади. Агар ФИФА Кенгашига «Шарқ»дан 2 номзод кирса, унда фақат Фок Кай Шан Ижроий қўмита аъзосига айланади, бироқ ҳудуд учун ажратилган 1та «оддий» жой бўш қолади.
«Марказ» ва «Жануб» бўйича вазият соддароқ. Чунки ҳар икки ҳудуддан ФИФА Кенгашига номзод йўқ, шунинг учун ОФК Ижроий қўмитасидаги «оддий» жойлар маълум: «Марказ»да 1та ва «Жануб»да 2та. Хуллас, «Марказ»нинг Ижроий қўмитадаги ягона жойи учун Равшан Эрматов ва Арслан Айназаров ўртасида кураш боради. Дарвоқе, Манамадаги сайловларда ютқазган Марказий Осиё вакиллари Ижроий қўмитага CAFA сайлови орқали ҳам кириши мумкин. Лекин бунда катта эҳтимолки, даъвогарлар қаторига Тожикистон вакили ҳам қўшилади. Сайловларнинг ўзи эса апрель ойида CAFA Конгрессида бўлади.
А.НИКИМБАЕВ, «Футболиум»