Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Челси" ва "Ливерпуль" "Атлетик Бильбао" футболчисига даъвогар

Баҳо:
+ | -

"Челси" ва "Ливерпуль" ёзда "Атлетик Бильбао"нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Ойан Сансетни қўлга киритиш учун курашмоқда, дея хабар беради CaughtOffside.

Иккала клуб ҳам кучлироқ ярим ҳимоя чизиғига жуда муҳтож ва ёзги трансфер ойнаси учун футболчини мақсад қилиб кўрмоқда.

Январь ойида Лондоннинг "Челси" жамоасини Жоржиньо тарк этди. У "Арсенал" билан шартнома имзолади. Бундан ташқари, клубда бошқа ярим ҳимоячиларнинг узоқ муддатли келажаги борасида ҳамон ноаниқлик борлиги хабар қилинган. Улар орасида НГоло Канте, Рубен Лофтус-Чик ва Конор Галлахер кабилар бор.

Ўз навбатида "Ливерпуль" ҳам мавсум давомида ўйинлари кўп маротаба саволлар туғдирган ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Бундан ташқари, клубнинг уч нафар ярим ҳимоячиси – Неби Кейта, Алекс Окслейд-Чемберлен ва Жеймс Милнернинг шартномалари ёзда тугайди.

22 ёшли Ойан Сансет жорий мавсумда Бильбаонинг "Атлетик" клубининг асосий ўйинчисига айланган. Айни дамда испаниялик ярим ҳимоячи Ла Лиганинг 20та учрашувида 7та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:09, 07.02.2023.
Ўқилди: 1013 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.