Кириш Регистрация

«Реал» қандай қарорга келади? Анчелоттининг ўрнини эгаллаши кутилаётган 5 мураббий билан танишинг

Баҳо:
+1 | -

Манбаларга кўра, Карло Анчелотти «Реал» билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозона олмаса, ўз ишини йўқотиш хавфи бор. Мавсум ўртасида янги мураббий топиш эса ҳар қандай гранд клубга осон эмас, аммо баъзи топ мутахассислар ҳозирда ишсиз ва «Қироллик клуби» билан шартнома имзолаши мумкин.

Келинг, қандай вариантлар борлигини кўриб чиқамиз:

Рауль

Мадрид афсонаси ва клуб академияси мураббийи 2018 йилдан бери, ҳозирда «Кастилья»ни бошқаради. Рауль яқинда «Реал Мадрид» уни яқин келажакда биринчи жамоа бош мураббийи сифатида кўриб чиқади деган умидда «Лидс»нинг таклифини рад этди.

Зинедин Зидан

Франция терма жамоасидан таклифни ҳозирча унутиш керак, шунинг учун Зидан учинчи марта қадрдон жамоасига бош мураббийи сифатида «Сантьяго Бернабеу»га қайтиши мумкин.

Томас Тухель

«Челси» билан 2021 йилги Чемпионлар лигаси ғолибини Мадрид клубининг кўплаб мухлислари илиқ кутиб олишга тайёр.

Маурисио Почеттино

Аргентиналик мутахассиснинг йўлларини "Реал" билан кўп марта боғлашди, аммо «ПСЖ»даги муваффақиятсизликдан сўнг Флорентино Перес у билан ишлашга қизиқмаяпти.

Марсело Гальярдо

Сўнгги бир неча йил ичида Жанубий Америкадаги энг муваффақиятли мураббийлардан бири. Гальярдо яхши футболни яхши натижалар билан бирлаштира олди. У мавсум охирида «Ривер Плейт»ни тарк этди ва ҳозир Европага кўчиб ўтишга тайёр.

Сиз Мадридликлар бошқарувида кимни кўришни хоҳлайсиз?

Киритилди: 21:24, 07.02.2023.
Ўқилди: 9707 марта.
Фикрлар: 44 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5122]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4797]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4261]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4073]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [3862]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3301]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3146]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2863]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2539]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик