Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

«Металлург» раҳбарияти стадионлардаги шароитни яхшилаш бўйича йиғилиш ўтказди

Баҳо:
+ | -

Кеча Бекободдаги «Металлург» марказий стадиони анжуманлар залида клуб раҳбарияти ва ишчи ходимларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бошланишига саноқли кунлар қолаётган янги мавсумга клубда тайёргарлик жараён жиддий таҳлил этилди.

Мамлакат миллий чемпионати учрашувларини қабул қиладиган «Металлург» марказий стадиони, ёшлар биринчилиги ўйинларини қабул қиладиган «Металлург» стадиони, шунингдек, клуб қошида фаолият юритаётган футбол академияси жамоалари баҳслари ўтказилиши кутилаётган «Цементчи» стадиони, академия қароргоҳидаги ҳолат танқидий кўриб чиқилди.

Кийиниш, ювиниш хоналари, ҳакамлар, назоратчи ҳакам, ўйин комиссари ўтирадиган хоналар, ВИП, СИП трибуналарини жорий таъмирдан чиқариш, стадион ёритгичларини мавсумнинг илк туригача белгиланган люксга етказиш, таъмирлаш ишларини сифатли якунлаш, бунда Бекобод шаҳрининг ўзига хос иқлим шароитини ҳисобга олиш, стадионлар радиофикацияси тизимини мукаммаллаштириш, интернет хизмати билан сифатли таъминланишини назорат этиш каби бир қатор муҳим топшириқлар берилди. Ҳар битта йўналиш ва тизимга жавоб берувчи масъуллар билан жиддий мулоқот ўтказилди. Уларнинг зиммасидаги вазифалар қанчалик муҳим ва аҳамиятли эканлиги тушунтирилди. Клубнинг иқтисодий ҳамда молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ишларни тежамкорлик, шунинг баробарида талаблар даражасида бажаришга қатъий амал қилиниши сўралди.

Клуб раҳбарияти мавсум арафасигача бажариладиган юмуш ва ишларни ҳар куни, доимий равишда назорат этиб боришини, масъуллар ишга масъулият билан ёндошишлари зарурлиги қайта ва қайта таъкидланди. Ҳар битта иш режали, мақсадли тарзда амалга оширилиши кераклиги таъкидланди.

Клуб бошқаруви тизимидаги жузъий ўзгаришлар йиғилганларга маълум қилинди ва янги лавозим эгалари таништириб ўтилди.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 09:26, 08.02.2023.
Ўқилди: 937 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.