"Интер"нинг қанот ҳимоячиси Дензел Дюмфрис ҳамон Лондоннинг "Челси" клуби қизиқишида турибди. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар бермоқда.
"Кўклар" раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида Дюмфрисни қўлга киритиш учун яна бир уриниб кўради. Дензелнинг бозор қиймати 28 миллион еврога баҳоланмоқда ва унинг “нерадзуррилар” билан шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.
26 ёшли ҳимоячи жорий мавсум Италияда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.