Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Қатарлик инвесторлар «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олишга жиддий киришган

Баҳо:
+ | -

Қатарлик инвесторлар “Манчестер Юнайтед” клубини сотиб олишга жиддий киришмоқчи.

Daily Mail нашрининг хабар қилишича, қатарлик бир қатор миллиардерлар “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олмоқчи ва тез орада катта таклиф билан чиқади. Таклиф Глейзерларни қаноатлантиришига инвесторларнинг ишончи комил.

“Манчестер Юнайтед” эгалари клубни 6 миллион фунтдан кўпроқ миқдордаги маблағга пулламоқчи. Шунингдек, клубни сотиб оладиган инвестор “Олд Траффорд”ни реконструкция қилиши ёки уни бузиб ташлаб, ўрнида ултразамонавий арена барпо қилиши керак бўлади. Бундай лойиҳа тахминан 2 миллиард фунтга айланади ва қатарлик инвесторлар учун бу муаммо бўлмайди.

Қатарлик инвесторлар клубни лойиҳалаштиришда мухлисларнинг фикрини инобатга олмоқчи. “Олд Траффорд” масаласи ҳам мухлисларнинг қарашларига қараб ҳал қилинади.

Qatar Sports Investments компаниясининг “ПСЖ”га эгалик қилиши қатарликлар учун “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олишда тўсқинлик қиладиган жиҳатлардан бири бўлиши мумкин. Бир ташкилотга тегишли клублар битта мусобақада қатнашиши мумкин эмас. “Манчестер Юнайтед” ва “ПСЖ” Еврокубокларда ўзаро тўқнаш келиб қолиши мумкин.

Келишувни амалга ошириш учун АПЛ рухсати керак бўлади. Мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар сабаб “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олишда қатарликларга кўплаб тўсқинликлар бўлиши кутилмоқда.

Қатар амири Тамим ибн Ҳамад ат-Тани “Манчестер Юнайтед”нинг мухлиси ҳисобланади. У клуб тарихидан жуда яхши хабардор. 2011 йилда ат-Тани “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олишга ҳаракат қилган ва Глейзерларга 1 миллиард фунтдан кўпроқ пул таклиф қилганди. Бироқ унинг таклифи рад этилган. Ўша йили қатарликлар “ПСЖ”нинг 70% акциясини сотиб олганди.

Қатарликларга бу борада “Манчестер Юнайтед” мухлиси ҳисобланган британиялик миллиардер Жим Ретклифф рақобат қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:10, 08.02.2023.
Ўқилди: 2823 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик