Кириш Регистрация

Чемпионатнинг дастлабки уч тури саналари аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

7 февраль куни Суперлиганинг 2023 йилги мавсуми учун қуръа ташланди. Шу асосда аввалдан режалаштирилган тақвимга аниқ саналарни киритиш ишлари бошланди.

Март ойининг 20-28 саналари ФИФА кунлари сифатида белгилаб олинган. Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари унинг доирасида халқаро сафар ўйинларида иштирок этади. Қолаверса, 1-18 март кунлари мамлакатимизнинг 4 та стадиони У20 Осиё кубогига мезбонлик қилади. Сир эмаски, яна 4 та стадион таъмирлаш ишлари сабаб мавсумга тайёр эмас.

Мана шундай мушкул вақтда ЎФА тақвим масаласида илтимос билан чиққан. Унга кўра:

— миллий терма жамоага футболчи берадиган уч асосий клуб: «Пахтакор», «Насаф» ва «Навбаҳор»нинг 3-турдаги ўйинлари 17 март санасига қўйилиши керак;
— Марокашга йўл олаётган олимпия термасининг режасидан келиб чиқиб, «Олимпик» иштирокидаги ўйин ҳам иложи борича эртароқ ўтиши керак.

Суперлига ўйинлари футбол мухлисларига қулайлик қилиш мақсадида жума, шанба ва якшанба кунларига режа қилинган. Бунда ФИФА кунлари инобатга олинган. Қўшимчасига, Лига 18 март куни Тошкентда ўйин ташкил қила олмайди. Шу куни У20 Осиё чемпионатининг сўнгги икки учрашуви бўлиб ўтади.

Барча ҳолатларни инобатга олиб, Лига дастлабки уч турнинг фақатгина 4 та ўйинида ўзгаришлар қилди. Бу ҳақда қуръа олдидан футбол жамоатчилигига ҳам айтиб ўтилганди. Демак:

— 1-тур доирасида сафарда ўйнаши керак бўлган «Насаф» ва «Сурхон» жамоалари номинал мезбонга айланади (уларнинг рақиби бўлган «Андижон» ва ОКМК уй учрашувларини ўтказадиган стадион халқаро мусобақа билан банд);

— 2-тур доирасидаги «Бунёдкор» — ОКМК ўйини кейинроқ ўтказилади (Катанес миллий термага чақирув олган футболчилар рўйхатини эълон қилишига қараб мазкур беллашув ё ФИФА кунида ёки апрель ойидаги бўш кунлардан бирида ўтади);  

— 2-тур доирасида сафарда ўйнаши керак бўлган «Сўғдиёна» жамоаси ҳам номинал мезбонга айланади (жиззахликларнинг рақиби бўлган «Олимпик» жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган стадион халқаро мусобақа билан банд);

— 3-тур доирасидаги сафарда ўйнаши керак бўлган «Олимпик» номинал мезбонга айланади (ўйин «Жар» стадионида ўтади).

Куннинг қолган қисмида Лига кейинги турлар масаласига ҳам ойдинлик киритади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 14:44, 08.02.2023.
Ўқилди: 2804 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5116]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3230]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2790]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2742]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2486]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2400]

«Барселона»нинг октябрь ойи тақвими маълум бўлди [2144]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2031]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2016]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1930]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик