Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Жозе Моуриньо: «Бугун мағлубиятга муносиб эдик»

Баҳо:
+1 | -

"Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасининг "Хетафе"га қарши мағлубият (1:2) билан тугаган ўйинидан кейинги матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Биз мутлақо ўзимизга мос бўлмаган ўйинни намойиш қилдик. Жамоа мағлубиятга муносиб эди. Айрим нарсалар борки, мураббий уларни матбуотда муҳокама қилмайди. Мен ҳали шогирдларим билан суҳбатлашмадим. Улар ҳозирча менинг ўйин борасида қандай фикрда эканимни билишмайди. Мен аввал улар билан гаплашиб олишим керак.

Бугунги ўйиндан ягона хулосам: "Реал" мағлубиятга, "Хетафе" эса ғалабага муносиб эди". Ҳакамлик? Ўйинчиларим иккинчи гол урилган вазиятда Колунг тўпни қўл билан ўйнаганини айтишди.

Коэнтрауни нима учун четлатишди? Балки ҳакамга нисбатан эътироз билдиргани учундир, аммо захира ўриндиғида унинг сўзларини ҳеч ким эшитмади.

Агар биринчи ўйинда ҳам ютқазганимизда, ҳозир "Барселона"дан 6 очко ортда қолаётган бўлардик. Ҳозирча эса 5 очко ортдамиз. Бу ҳаддан ташқари кўп. Ахир ўзаро учрашувларда фақат 6 очко тортиб олишимиз мумкин, холос.

"Валенсия" билан бошқача ўйин бўлганди. Унда ғалаба учун кўпроқ ҳаракат қилгандик. Бугун эса тўлалигича мағлубиятга муносибмиз".

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 08:07, 27.08.2012.
Ўқилди: 4494 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.