Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Манучеҳр Сафаров: «Ҳар ўйинда Рустам Соировга голли пас беришни истайман»

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» ҳимоячиси Манучеҳр Сафаров якунланиб бораётган йиғин ҳақида гапирди.

— Манучеҳр, Анталия йиғини тугаб бормоқда. Йиғин ҳақида нима дейсиз?
— Йиғин яхши ўтмоқда. Назорат ўйинлари ўтказяпмиз. Машғулотларда асосан жисмоний жиҳатдан тайёргарликка эътибор қаратяпмиз. Таркибда янги футболчилар кўп. Мураббийлар бу назорат ўйинлари орқали барчани бир тану бир жон қилиш, бир жамоа сифатида шакллантиришни мақсад қилишган.

— Йиғиндаги ҳаракатларингиздан қониқиш хосил қиляпсизми?
— Албатта, ҳар куни оз-оздан барча томонлама қўшиб, яхшиланиб боряпмиз. Мавсум бошигача барчасига тайёр бўлишимизга ишонаман.

— Бош мураббий назорат ўйинларида қайси жиҳатларни асосий планга олиб чиқмоқда: жисмоний ҳолат, тактика ёки натижа?
— Асосан, жисмонан ҳолат ва тактика. Аммо барча биладики, натижа барчасидан устувор ҳисобланади. Бироқ бу назорат ўйинлари бўлгани сабабли натижага унчалик катта ахамият берилмаяпти. Муҳими барчани бир мақсад йўлида бирлаштира олиш.

— Ушбу мавсум арафасида «Локомотив»га тожикистонлик яна бир футболчи Рустам Соиров келиб қўшилди. Унга мавсумда нечта голли пас беришни истайсиз?
— (Кулади) Аслида бу нарсага аҳамият бермасам керак деб ўйлагандим. Аммо энди ҳар ўйинда пас беришни, Рустамнинг кўп гол уришини истайман. Умуман олганда, ким гол уришининг ҳам, ким ассист бўлишининг ҳам аҳамияти йўқ. Муҳими ғалабалар ва Суперлигага чиқиш.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 10:35, 09.02.2023.
Ўқилди: 1132 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4657]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2586]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2417]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2081]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1701]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1619]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1618]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1548]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1474]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1441]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик