“Андижон”нинг “Волга” клубига қарши бўлиб ўтган учрашувидан кейин андижонликлар бош мураббийи Александр Хомяков таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Рақиб жамоа қандай ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди. Шундай ўйнашга интилиш керак, жамоа менга ёқди. Тезкор ҳаракатланяпти, бизда муаммолар кўп. Ўйиндан-ўйинга такрорланяпти. Ҳозирча буни тўғрилай олмаяпмиз, стандарт вазиятлар орқали икки ўйиндан бери рақиблар гол уриб кетишяпти ва яна пенальти бўлди.
Бу ўйин бизга янада кўпроқ ишлашимиз кераклигини кўрсатиб берди. Рақиб жамоа ўйнагандек футбол ўйнашга интилишимиз керак.
Ҳали вақт бор бизда. Турли таркибларни қўйиб, текшириб олмоқдамиз. Тезкорлик билан асосий таркиб ўзагини аниқлаб, улар атрофида ўйинни ташкил қилишимиз керак. Ҳозир ҳаммасига имконият беряпмиз, вақт эса оз қоляпти.
Биз бугун рақибимизга ҳар жабҳада ютқаздик. Аввалига биринчи бўлимда тўртта яхши вазият яратдик, лекин афсуски гол уролмаяпмиз. Қайсидир ҳолатларда вазиятлар яратдик, фақат фойдалана олмаяпмиз. Ҳар бир позицияда муаммо бор, гол ўтказиб юборяпмиз, гол урмаяпмиз. Шунинг учун ҳали кўп ишлашимиз керак”, - дейди Александр Андреевич.
"Андижон" матбуот хизмати.