Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

«Лидс» мураббийи «МЮ»нинг камчилигидан қандай фойдалангани ҳақида

Баҳо:
+ | -

Агар дербини томоша қилган бўлсангиз, Варан жуда фаол ўйнагандек туюлди, тўғрими?

“Лидс”га қарши кечаги ўйинда “МЮ” марказий ҳимоячиси Рафаел Варан 104 маротаба узатма амалга оширган. Жамоанинг умумий пасларининг 1/5 қисми. Бу ушбу мавсумда жамоа ўлчовида рекорд ҳисобланади. “Юнайтед”нинг тўп назорати, умумий паслар сони мавсумдаги ўртача кўрсаткичидан у қадар ошиб кетмади, аммо аввалги ўйинларда, масалан, Вараннинг, умуман бу кўрсаткич бўйича энг яхшиларнинг жами паслари 65-70 ўртасида бўлган. Қарийб 1.5 баробар ўсиш.

Эътибор берсангиз, бошқа футболчиларнинг кўрсаткичи ўзгаришсиз қолган ҳам.
Бу ниманинг ҳисобига? Эриксеннинг йўқлиги, Каземиронинг дисквалификацияси учун “Лидс” жуда яхши тайёрланган. Жамоа фаол прессинг қилди ва изолация қурбони сифатида Варанни танлади. Франциялик ҳимоячи ҳужум бошлашда, ўткир ва узоқ масофага пасларда шериклари Мартинес, Шоу, Далотдан ортда қолади. “Лидс” рақибнинг бошқа футболчиларини персонал таъқиб қилди ва мажбуран ягона очиқ адресат Варан бўлиб қолаверди.

Бошқа бундай пайтларда Каземиро ёки Эриксен ҳимоячилар орасига тушиб, ёрдам берарди, аммо на Фред, на Забитцер бундай вазифа учун яхши номзод эмас. Очиқ футболда, юқори темпда ва рақиб дарвозасига хавф солишда Фред/Забитцер жуфтлиги Каземиро/Эриксендан устундир, буни кеча “МЮ” яратган вазиятлардан ҳам кўриш мумкин. Аммо тўпни назорат қилиш орқали ўйин темпини бошқаришда Эриксен, тўпсиз ҳолатда рақиб ҳужумлари учун хавфли зоналарни ёпишда Каземиро ўрни билинди.

Натижада, “Лидс” ҳужумда фаоллашган ва кўпчилик бўлиб олдинги ташланган пайтда Каземиросиз “МЮ” жуда қийналди (ҳар икки тайм бошлари, рақибнинг барча хавфли вазиятлари ва 2 гол), ҳамда билд-апда, ҳужумларни бошлашда Эриксенсиз “МЮ” юқорида айтилганидек, Варан ва тўп билан нима қилишини билмади.

Якшанба куни яна шу рақиблар Лидсда куч синашишади. Бу сафар қарши қурол сифатида тен Хаг нимани ўйлаб топиши қизиқ.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 14:22, 09.02.2023.
Ўқилди: 1999 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8996]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5482]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3648]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2962]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2348]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2300]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1617]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1474]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1446]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик