"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Лионель Мессининг Педрига бўлган муносабати ҳақида гапирди.
“Месси жуда камтар эди. У дарҳол Педрининг маҳоратини кўрди ва қолган ўйинчилардан фарқли равишда у билан комбинациялар ўйнашга тайёр эди”, — деди ҳозирда Нидерландия терма жамоасини бошқараётган Рональд Куман.
Месси 2021 йилгача “Барселона”да ўйнади, шундан сўнг “ПСЖ”га ўтди. Педри клубда 2020 йилдан буён ўйнаб келмоқда.