Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Суперкомпютер АПЛнинг навбатдаги турида қандай натижалар қайд этилишини тахмин қилди: "Арсенал" - "Брентфорд", "Ливерпуль" - "Эвертон"...

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасида яна чемпионлик учун кураш қизийди. Навбатдаги турда етакчи бўлган "Арсенал" "Брентфорд"ни қабул қилади. Микель Артета шогирдлари "Эвертон"га мағлубиятдан кейин ғалабали йўлга қайтиб олишга умид қилмоқда. Аммо бу иш осон бўлмайди. Негаки, рақиб шу кунларда ажойиб формада бўлган "Брентфорд" саналади. Томас Франк жамоаси сўнгги 9 та АПЛ ўйинида мағлубиятга учрагани йўқ. Шундай экан, тўпчилар осонликча ғалабага эриша олмайди.
Бошқа томонда "Манчестер Сити" тиш қайраб турибди. Улар "Тоттенхэм"дан учралган аламли мағлубиятдан кейин ҳар қандай жамоани "ғажиш"га тайёр. Гвардиола "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратиб, ҳаммаси жойида эканини исботлаши лозим.
Қуйида суперкомпютернинг навбатдаги турдаги энг муҳим ўйинлар борасида чиқарган башоратларини билиб оласиз.


"Арсенал" 2 - 0 "Брентфорд" (шанба, 20:00)

Микель Артета "Гудисон Парк"даги кутилмаган мағлубиятдан кейин жамоасини яна ғалабали йўлга қайтариши керак. Аммо бу осон бўлмаслигини айтгандик. "Арсенал" "Брентфорд"га қарши сўнгги икки баҳсда мағлуб бўлмаган. Суперкомпютер ҳам тўпчилар фойдасига қарор чиқарди. Унга кўра 2-0 ҳисобида майдон эгалари бу ўйинни ўзлариники қилишади. Баҳсда Эдди Нкетиа гол уриши кутилмоқда.

"Лестер" 1-2 "Тоттенхэм" (шанба, 20:00)

Харри Кейн "Манчестер Сити"га қарши голи билан клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланганди. "Тулкилар"га қарши ҳам, айнан у катта саҳнага чиқиши кутилмоқда. Кейн "Лестер" билан 19 та ўйинда 20 та гол уришга эришган. Бу эса энг яхши натижа саналади. Боз устига, айни дамда Бренден Рожерс шогирдлари яхши формада эмас.

"Лидс Юнайтед" 1-2 "МЮ" (якшанба, 19:00)

Кўрдикки, "Лидс"нинг ўйинни бир қовушса, жамоа ҳар нарсага қодир экан. Улар "Олд Траффорд"да биринчи бўлимни 2 та гол фарқи билан тугата олганди. "Қизил иблислар" кейинги 45 дақиқа ичида ҳисобни тенглаштириб олди. Аммо олдиндаги баҳсда барибир "МЮ"нинг қўли баланд келиш эҳтимоли катта. Рэшфорд яхши формада экан, бу жамоа курашни давом эттиради.

"Манчестер Сити" 2-0 "Астон Вилла" (якшанба, 21:30)

"Шаҳарликлар" бу ўйинни кўзи қонга тўлган ҳолда кутмоқда. Эрлинг Холанднинг гол уриш эҳтимоли ҳам жуда юқори. Агарда Кевин Де Брюйне билан ҳаммаси жойида бўлса, у ҳолда Холанд ҳам имкониятларга эга бўлади. "Астон Вилла" ҳақида эса бундай деб бўлмайди. Бу жамоа "мовийлар"ларни 2013 йилдан бери расмий мусобақаларда енга олмаяпти. Бу қора анъана яна давом этиши кутилмоқда.

"Ливерпуль" 2-0 "Эвертон" (душанба/сешанба, 01:00)

Ушбу қарама-қаршиликда гарчанд "Ливерпуль" фаворит бўлса ҳам, "Эвертон"нинг яхши спорт формага қайтганини унутмаслик керак. Шон Дайч шогирдлари ҳамшаҳарларига қарши қаттиқ курашади. Аммо барибир имкониятни бой бериши тахмин қилинган. "Қизиллар" сафида яна Муҳаммад Салоҳ катта саҳнага чиқиши мумкин. У ўзининг сўнгги голини боксинг дэйда урган эди.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 21:00, 10.02.2023.
Ўқилди: 4609 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.