Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганидан сўнг, кийиниш хонасидаги байрам пайтида ғалати тарздаги ҳазили ҳақида гапирди.
“Бу ечиниш хонаси муаммоси. Видео тармоққа оқиб чиқилмаслиги керак. 2018 йилги жаҳон чемпионатида Франция бизни мағлуб этганида, уларнинг Лионель Месси ҳақидаги қўшиқларини эслайман. Агар улар Бразилиядан ўтишса, Неймар ҳақида куйлашарди.
Мбаппега нисбатан шахсий адоватим йўқ. Мен уни жуда ҳурмат қиламан. Агар одамлар у ёки Неймар ҳақида бирор нарса куйлашса, демак, биз энг яхши футболчилар ҳақида гапиряпмиз", деди Мартинес France Football нашрига.