"ПСЖ" бош мураббийи Кристоф Галтьенинг фикрича, ҳужумчи Килиан Мбаппе "Бавария"га қарши биринчи ўйинда иштирок эта олмайди.
14 февраль куни "ПСЖ" Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида ўз майдонида Мюнхен клубини қабул қилади. Сўнгги ҳафталарда Европа футболида энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бири Мбаппенинг жароҳати бўлди, шу сабабли франциялик футболчи "Бавария"га қарши уй ўйинини ўтказиб юбориш хавфи бор.
Галтьенинг сўзларига кўра, парижлик мухлисларнинг қўрқуви ўз тасдиғини топди: "Мбаппе "Бавария"га қарши бўлажак ўйин учун таркибда бўладими? Йўқ, мен бундай деб ўйламайман. У жароҳат олган ва биз унинг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмасмиз", - дея "ПСЖ" бош мураббийи сўзларидан иқтибос келтиради журналист Сабер Дерсфарж.