Мадридликлар финалда “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этиб (5:3) саккиз карра клублар ўртасидаги жаҳон чемпионига айланди. Бу кубок барча турнирлар тарихидаги “қаймоқранглилар” учун юзинчи бўлди, шунингдек, клубнинг амалдаги президенти Флорентино Перес бошқарувидаги 31-соврин ва Карло Анчелотти мураббийлигидаги тўққизинчи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда "Реал Мадрид" Испания Ла Лигаси, Испания Суперкубоги ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан эди. Жорий мавсумда жамоа ички майдонда ҳали у қадар муваффақият қозонгани йўқ: Испания Суперкубоги аллақачон бой берилган, Ла Лигада эса “Барселона” пешқадам. Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида Анчелотти шогирдлари “Ливерпул” билан ўйнайди.