"Барселона" бош мураббийи Хави ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг сотилишига йўл қўймаслигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Френки де Йонг ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин эди. "Барселона" футболчининг маоши юқорилиги учун ундан қутулмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Де Йонгнинг трансфери ҳақидаги миш-мишлар ҳамон тарқалмоқда.
“Биз бу ерга ходимларим билан келганимдан бери энг яхши Френкини кўрдик. Де Йонг ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ажойиб ҳаракат қилади. Унда ишонч бор ва биз ундан мамнунмиз”, - деди Хави журналистларга.
"Барселона" айни дамда Испания чемпионати жадвалида пешқадамлик қилмоқда.