"Аякс" ярим ҳимоячиси Эдсон Альварес фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин, дея хабар беради Calciomercato.
Манба берган хабарга кўра, клуб раҳбарияти иқтидорли мексикалик футболчининг хизматларига жиддий қизиқмоқда ва ёзда таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.
25 ёшли ярим ҳимоячи 2019 йилнинг ёзидан буён "Аякс"да ўйнамоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнигача амал қилади.
Жорий мавсумда Альварес Нидерландия жамоаси сафида барча турнирлар доирасида 27 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталига кўра футболчининг нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.













