Ўтган йилнинг кузида Даниэле де Росси мураббийлик фаолиятини Б Сериянинг "СПАЛ" клубида бошлаган эди. Ўшандан бери ёш мутахассис қўл остидаги 17та ўйинда жамоа бор-йўғи 3 та ғалаба, 6 та дуранг ва 8 та мағлубиятни қабул қилиб олган.
Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, 39 ёшли Даниэле де Россия "СПАЛ" клубидан ҳайдалишга яқин турибди. Массимо Оддо жамоанинг янги бошқарувчиси бўлиши мумкин - 46 ёшли мураббий билан музокаралар аллақачон олиб борилмоқда.
"СПАЛ" ҳозирда Италиянинг иккинчи дивизиони турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.