Кириш Регистрация

Салоҳнинг муваффақиятсизлиги тасодифийми ёки клуб муҳитига боғлиқми?

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумни Салоҳ учун ўтиш даври деб аташ мумкин. Ҳамма нарса тизимга боғлиқ. Кўп сабаблар келтириш мумкин. Сўнгги беш йил давомида мисрлик «Ливерпул»да юқори сермаҳсуллик қайд этди. Аммо жорий мавсумни у қадар яхши ўтди деб бўлмайди. Бутун фаолияти давомида у учта «Олтин бутса»ни қўлга киритган, фақат Тьерри Анри бу совринни Салоҳдан кўп марта юта олган. Бироқ, бу мавсум унинг асосий шериги Садио Маненинг клубдан кетиши фонида жуда ҳам хунук ўтмоқда.

Роберто Фирмино, Диого Жота ва Луис Диаснинг жароҳатлари анча қимматга тушди

Юрген Клопп ҳам бу ҳақда гапирди:

«Ҳар бир ўйиндан янги нарсаларни ўрганасиз: шогирдларингизнинг формаси қанақа, тўпни қаерга кўп хато узатишяпти? Бу жиҳатлар ҳозир яхши эмас, лекин биз энг яхши формамизга қайтишни, 5:0 ҳисобида ғалабалар қозонишни хоҳлаймиз. Бунинг учун қаттиқ ишлашимиз керак. Салоҳнинг формасига унинг атрофидаги ўзгарувчанлик таъсир кўрсатди, бу эса уни қисман яккалатиб қўйди ва унинг қайта порлаш эҳтимолини камайтирди. Ҳеч бўлмаганда кўпчилик бу йил «Ливерпуль» ва у билан Муҳаммад ўзига келади деган умидда».

Муҳаммаднинг ўнг қанотдаги жамоадошлари Жордан Хендерсон, Харви Эллиот ва Трент Александер-Арнольд бу мавсумда маълум сабабларга кўра танқид қилинди. Мисрликнинг яккаланиши афсонавий трионинг парчаланиши билан боғлиқ. Бироқ клуб мухлислари Салоҳ янги шартнома имзоланганидан сўнг ёмонроқ ўйнай бошлагани, бироқ шунга қарамай «Ливерпуль» тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айлангани ҳақида қатъий фикр билдиришди. Баъзилар ҳатто Муҳаммад пик нуқтадан пастга тушганига ишонишади, у кейинги ёзда сотилиши керак уларнинг наздида. «Ливерпуль» сафида тез-тез майдонга тушадиган трионинг ўртача ёши 30,6 ёшни ташкил қилади. Кроос, Модрич ва Каземиродан иборат Мадрид триосидан ташқари, бундай кекса ярим учликни бошқа жамоада топиш қийин. Жота билан Фирминонинг клубдаги аҳамияти ҳам камайди. 2020 йилнинг кузида Диого Жота «бўрилар»дан сотиб олинди. Жорий мавсум олдидан «қизиллар» Дарвин Нуньесни рекорд суммага сотиб олишди ва бу ниҳоят янги «Ливерпул»нинг сохта тўққизликсиз ўйнашини аниқ кўрсатди.

Салоҳнинг деярли барча статистикаси ёмонлашди

«Ливерпуль» 2023 йилда голлар бўйича муаммоларга дуч келмоқда. Янги йил бошидан бери Клопп шогирдлари Премьер-лигада атиги 1 та гол уришди ва уларнинг энг яхши тўпурари ўз ишини қилолмаяпти. Бир томондан, у XG моделига кўра максимал ҳисобдан 3,32 та кам гол уриб, ўз мақсадига эриша олмади. Шу билан бирга, ўтган мавсумда у ўзи ўтказган ўйинларнинг 69 фоизида гол урган ёки голли узатма берган бўлса, жорий мавсумда бу кўрсаткич 42 фоизга тушиб кетди. Премьер-лигадаги сўнгги уч ўйинда Салоҳ фақат бир марта зарба берди холос, бу вақт ичида «Ливерпуль» бор йўғи битта очкони қўлга кирита олди. Уларнинг охирги иккитасида Дарвин ўйинга тушмади. Бу тасодиф бўлиши мумкин эмас. Уругвайлик футболчи майдонда бўлмаганида ҳам Салоҳ ҳеч нарса қила олмаяпти.

Дарвин кўпинча вазиятларни якунлай олмагани учун танқид қилинади. Бироқ Салоҳ айни дам улардан қолишмайди. У ўтказиб юборилган имкониятлар (12) бўйича Премьер-лиганинг кучли 3 талигидан жой олди. Ундан фақат Эрлинг Холанд (14) ва Нуньеснинг ўзи (16) яхшироқ кўрсаткичга эга холос. Тасаввур қилинг, Салоҳ ва Дарвин биргаликда 28 та хавфли вазиятни ўтказиб юборишган, ушбу лаҳзаларда улар атиги 12 та гол уришган. Салоҳнинг роли нафақат кутилган зарба ва узатмаларда пасайиб кетди, балки у тўпга эга чиқиш эҳтимоли бўйича ҳам анча камнамо бўлиб кетди. У ўтган мавсумда 90 дақиқада 33,6 марта тўпга тегинган бўлса, бу йил 25,6 марта ушбу кўрсаткични қайд этди, шулардан жарима майдончасида - мос равишда 9,58 ва 7,33 та. Аммо шу билан бирга, ўзгаришлар Муҳаммаднинг мудофаа чизиғига тезроқ ёрдамга келишига ҳам таъсир қилди. У тўпни ўз жарима майдони ичида тез-тез қабул қила бошлади - ўтган мавсумда 1,76, бу мавсумда эса 2,3 ​​марта. Жорий мавсумда у барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди. Бу инқирозли клубда бўлган футболчи учун яхши кўрсаткич. Салоҳ бу мавсумда 173 та гол билан Кенни Далглишни ортда қолдирди. Бундан ташқари, Салоҳ жорий мавсум Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари ҳисобланади.

Киритилди: 22:32, 13.02.2023.
Ўқилди: 1351 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.