Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Нефтчи» Украина клуби устидан зафар қучди

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга тайёргарлик доирасида Туркияда қишки ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган "Нефтчи" жамоаси бугун навбатдаги назорат ўйинида Украина Примьер-лигаси вакили Луганскнинг "Заря" футбол клубига қарши майдонга чиқди.

Бу баҳсда юртдошларимиз ҳимоя чизиғини мустаҳкам ушлашга катта эътибор бердилар. Ҳужумчиларимиз ҳам ўзларига берилган кўрсатма ва топшириқларни моҳирона бажаришга ҳаракат қилдилар. Беллашувнинг 18-дақиқасида иқтидорли ҳужумчи Улуғбек Ҳошимов бурчакдан узатилган тўпни моҳирлик билан рақиблар дарвозасига киритиб, ҳисобни очишга эришди.

Шундан кейин украиналик футболчилар ҳисобни тенглаштириш ва олдинга чиқиб олиш учун босимни кучайтирдилар. Бироқ, "Нефтчи" бу босимни муносиб кутиб олиб, қарши ҳужумни авж олдиришга эътибор қаратди. Бундай басма-бас кураш учрашув охиригача қизғин давом этган бўлса ҳам, ҳисоб ўзгармади. Фарғоналик футболчилар ҳисобдаги кичик устунликни сақлаб қолиш учун барча имкониятларни ишга солдилар.

Шу тариқа, "Нефтчи" учрашувни ғалаба билан якунлаб, ўзига ва барча мухлисларга қувонч улашди.

Назорат ўйини
"Нефтчи" - "Заря" - 1:0
Анталия, Туркия. "Тренинг" стадиони
Гол: Улуғбек Ҳошимов,18 (1:0)
"Нефтчи":  Владимир Назаров, Нодир Неъматхонов (Зоир Жўрабоев 64), Алексей Ларин, Андрей Мишенко(Мухсин Убайдуллаев), Диёр Туропов, Мирзохид Ғофуров, Умар Адхамзода,Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Нурилло Тўҳтасинов, Улуғбек Хошимов(Суннатилло Абдуллажонов 64), Тома Табатадзе (Мурод Бобожонов,64)
Бош мураббий: В.Г.Левченко
"Заря": Сапутин, Вантух, Снурницин, Имереков, Нагнойний, Хахльов, Мишньов, Булеца, Хлань, Антюх, Почапський.
Огоҳлантиришлар: У. Адҳамзода, 61.

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 23:20, 13.02.2023.
Ўқилди: 1195 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5021]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2828]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2628]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2462]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1870]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1788]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1674]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1597]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1526]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1459]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик