Юлиан Нагельсманн Чемпионлар лигасининг клуб учун аҳамияти ҳақида гапирди.
Мюнхенликлар еврокубокларнинг энг нуфузли турнири плей-офф босқичини 14 феврал куни Парижда бошланадиган "ПСЖ" билан қарама-қаршилик билан бошлайди.
"Бундеслига чемпионлиги жуда муҳим, лекин, албатта, биз Чемпионлар лигасида ҳам ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. ОАВ учун Германия чемпионати Чемпионлар лигасидек аҳамиятга эга эмас, лекин мен ушбу турнирга ҳурмат билан муносабатда бўлиш билан тўлиқ қўшиламан. Бу клуб ва шахсан мен учун жуда муҳим", - деди Нагельсманн ўйинолди матбуот анжуманида. .
Бундеслиганинг 20-туридан кейин "Бавария" "Унион Берлин"дан бир очко олдинда ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.