Рамон Кальдерон Криштиану Роналдунинг "Ан-Наср"га ўтиши ҳақида фикр билдирди.
"Мен унинг яна икки-уч йил топ-чемпионатларда ўйнашини истардим. Менимча, у ҳали ҳам ажойиб формада. У бутун фаолияти давомида ўзига жуда эҳтиёткорлик билан қаради.
Аммо менимча, у буни яхши вариант деб ҳисоблаган, шунинг учун унга, шунингдек, клубимизда ўйнаган барча футболчиларга омад тилайман”, - деди “Реал”нинг собиқ президенти.
Кальдерон, шунингдек, Криштиану Роналду ва Лионель Месси ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Улар турли хил ўйинчилар, лекин менга иккаласи ҳам ёқади. Бу улар учун ва улар ўйнаган клублар учун ажойиб вақт эди. Уларга ўхшаган футболчилар кейинчалик пайдо бўлишига умид қилишимиз мумкин холос”, — деди у.