"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе бугун бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигасининг ⅛ финалида "Бавария"га қарши ўйинда иштирок этади. Журналист Адриен Грениернинг фикрича, франциялик футболчи Юлиан Нагельсманн жамоаси билан ўйнашга тайёр, бироқ иккинчи бўлимдагина захирадан майдонга тушади.
Мбаппе аввалроқ жароҳат олган эди, бу дастлаб Килиан "Бавария"га қарши ўйинда ўз вақтида тузалмаслигини англатарди. Франциялик футболчи фаолияти давомида Мюнхен клубига қарши бешта учрашувда учта гол урган ва учта голли узатмани амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" - "ПСЖ" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.