"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген жамоадоши, ярим ҳимоячи Френки де Йонг ҳақида гапирди.
"У жамоага кўп нарса беради, мен у ҳақида жуда яхши фикрдаман, лекин мен ҳам ундан кўп нарса кутаман, чунки у жуда иқтидорли.
У футболни бошқача кўради ва ҳис қилади. Гави ва Педри ундан кўп нарса ўрганишлари мумкин. Мен ўз жамоамда шундай ўйинчини кўришни хоҳлайман. Умид қиламанки, у бу ерда узоқ вақт қолади", - деди Тер Штеген The Times нашрига.