Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Одил Аҳмедов академияси ва РОПСTТМ ҳамкорликда «Олимпия» жамоасига асос солди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице президенти, собиқ футболчи Одил Аҳмедов футбол академияси ҳамда Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўзаро ҳамкорликда “Олимпия” футбол жамоасини ташкил этди. Бу ҳақида ПФЛ матбуот хизмати хабар қилди.

“Лига ўз устави асосида “Олимпия” жамоасини Биринчи Лига мусобақаси учун рўйхатдан ўтказди. Odil Ahmedov football academy'да айни вақтда 9 ёш тоифасидаги жамоалар мавжуд бўлиб, улар сўнгги йилларда мунтазам равишда республика мусобақаларида иштирок этиб келмоқда. 5 йил давомида мазкур мактаб болалар-ўсмирлар футболида ўз ўрнига эга бўлиб улгурганлигини унинг тарбияланувчилари турли ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаларига жалб қилинаётгани, бир нечта тарбияланувчи эса аллақачон профессионал шартнома имзолашга улгурганлиги билан изоҳлаш мумкин.

Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази билан ўзаро меморандум асосида академиянинг бир қатор футболчилари мазкур марказда таҳсил олади. Шунингдек, академия марказ спорт базасидан фойдаланиш шартида унинг инфраструктурасига инвестиция киритиб келади. Эндиликда ҳамкорлик натижасида ёш футболчилар Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақаларга қадам қўяди. “Олимпия” Биринчи Лигадан ташқари Ўзбекистон Кубоги мусобақасида ҳам иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

2022 йилги мавсумда Лига Самарқанднинг “Юниред” ҳамда Андижоннинг “Андижон СГС” жамоалари билан худди шу кўринишда ҳамкорлик қилганди. 2023 йилда “Дўстлик Тошкент”, “Олимпия” каби жамоалар лицензиялаш талаблари асосида профессионал футболга тайёрлаб борилади. Лига босқичма-босқич республиканинг давлат иштироки мавжуд бўлган футбол мактаблари ҳамда академияларини профессионал футбол билан боғлаш масалаларини шакллантириб бормоқда”, — дейилади ПФЛ баёнотида.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 20:30, 15.02.2023.
Ўқилди: 1385 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Испаниялик машҳур ҳакам «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳсли вазиятни таҳлил қилди [5107]

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5011]

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин [4067]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [2914]

Скоулз «Манчестер Юнайтед»нинг «қора рўйхати»ни тузди: Рўйхатда 8 нафар футболчи бор [2651]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [2418]

Флик Гавининг кўз ёшлари ҳақида тўхталди [2386]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2056]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1786]

«Реал» ҳужумчиси АПЛга йўл олиши мумкин [1780]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик