"Бавария" раҳбари раиси Оливер Кан жамоасининг Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "ПСЖ" устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.
"Бундай даражадаги ўйинларда сония, миллиметр ва энг кичик хато ҳаммасини ҳал қилиш мумкин. Жавоб ўйинидан олдин ажойиб вазият яратдик ва жамоамиз нималарга қодирлигини кўрдик. Аммо иш ҳали тугамади. "ПСЖ" иккинчи ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўради. Иккинчи бўлимда биз бу мутлақо ажойиб футболчи Мбаппе нима қила олишини кўрдик. У нафақат мухлисларни, балки жамоани ҳам ўзига жалб қила олади. Бизнинг гол ўтказиб юбормаганимиз омадли бўлди", - деди Кан Bayern & Germany билан суҳбатда.
"ПСЖ" ва "Бавария" ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашуви 8 март куни "Альянс Арена"да бўлиб ўтади.