Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Испания суперкубоги Мадридда қолди

Баҳо:
+3 | -

“Камп Ноу”да ўтказилган дастлабки ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Вальдес томонидан йўл қўйилган хато жавоб учрашувида жамоаларнинг Мадриддаги ўйин услубларини бутунлай бошқача бўлишига сабаб бўлди. “Реал” битта гол қарама-қаршилик ғолибига айланишини яхши ҳис қилган ҳолда, ўйин бошиданоқ катта куч билан олдинга интилди. Аммо олдинга ўтиб шуни таъкидлаш лозим, Виктор Вальдес биринчи ўйиндаги қўпол хатосини ортиғи билан оқлай олди. Вальдеснинг қаҳрамонликларини санаймиз.

7-дақиқа. Марселонинг пасидан кейин Игуан тўпни қабул қилиб олиб, 12 метрлардан дарвозага зарба берди. Вальдес оёқлари билан тўпни қайтариб қолди.

22-дақиқа. Ўзилнинг пасидан кейин аргентиналик Гонсало бу сафар ҳам Вальдес билан яккама-якка вазиятда зарба берди. Яна Виктор “Барса”ни голдан қутқарди.

29-дақиқа. Марселонинг чап қанотдан узатган тўпини Хедира 8 метрлардан дарвоза томон тепди. Вальдес ўз ўрнида!

69-дақиқа. Сами Хедира бир неча футболчи орасидан қочиб кетиб, жарима майдончаси ичида Вальдес қўриқлаётган дарвоза томон зарба берди. Виктор яна тўп йўлига ғов бўлди.

80-дақиқа. Гонсало Игуаин учинчи марта бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади! Бу сафар голдан “Барселона”ни дарвоза устуни қутқарди!

Энди эса навбат голларга. Шунча имкониятдан фойдалана олмаган мадридликлар гол уришмаса адолатдан бўлмасди. Ана ўша ўйин антиқаҳрамони учрашувдаги биринчи голни киритишга муваффақ бўлди. Маскерано оёқлари орасидан тўпни ўтказиб юборди ва Игуаин 11 метрли жарима нуқтаси атрофидан берган зарбаси орқали Вальдеснинг оёқлари орасидан ҳам тўпни ўтказа олди.

Мана шу ҳисобнинг ўзиёқ Мадрид учун етарли эди. Аммо “Реал” тўхтаб қолмади ва 19-дақиқада Ронулдунинг зарбасидан кейин ҳисоб 2:0га етди.

Шундан кейин ҳам каталонияликлар омадсизликдан чиқиб кета олишмади. Доимий равишда вазиятдан ортда қолаётган Адриано Корреа майдондан четлатилди. У Роналдуни яққол гол уриш имкониятидан қўпол равишда маҳрум қилди.

“Барса”га эса умид шуълаларини Месси келтирди. Бўлимнинг энг сўнгги дақиқасида ўзига нисбатан ишлатилган қўполликни аргентиналик футболчи чиройли тарзда жазолади. Унинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси жудаям чиройли чиқди.

Иккинчи бўлим мураббийларнинг тактик юришлари билан ёдда қолди. “Барселона” бир киши кам бўлиб ўйнаётган бўлсада, иккинчи 45 дақиқаликда кўпроқ имкониятларни яратди.

Тактик жимжитликни 62-дақиқада Педро бузди. Маскеранонинг олис масофадан берган пасидан кейин Педро Касильяс билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва мадридликларни Икер қутқарди! Орадан 3 дақиқа ўтиб айнан ушбу футболчининг Касильяс билан навбатдаги рандевусида яна дарвозабон устун келди.

Хедиранинг 69-дақиқадаги юришини ва Игуаннинг имкониятдан фойдалана олмагани юқорида эслаб ўтдик. 76-дақиқада эса ҳисобни тенглаштириш учун Хорди Альбага бироз техника етишмади.

Ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган 3 дақиқа яна 3та хавфли вазият содир этилди. “Реал” сафида ўзининг дебютини ўтказган Лука Модрич ўнг қанотдан узатиб берилган тўпга зарба беришга улгурмади. Барча масалага Монтоя нуқта қўйиши мумкин эди. “Реал” ҳимоясида юзага келган бўшлиқ эвазига ҳимоячи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унинг ихтиёрида жуда катта бўшлик ва улкан вақт бор эди. Аммо у сусткашликка қўл қўйди, ўзига у қадар ишонмади. Натижада унинг зарбасини Икер бартараф этди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Мессининг 18 метрдан йўллаган зарбаси эса мадридлик мухлисларни бир қалқиб тушишларига сабабчи бўлди, холос.

Шундай қилиб, икки ўйин натижасига кўра ҳисоб – 4:4. Аммо меҳмонда урилган битта кўпроқ гол “Реал”га Испания суперкубогини тақдим этди.

ИСПАНИЯ СУПЕРКУБОГИ, Жавоб учрашуви
РЕАЛ Мадрид – Барселона 2:1 (2:1)
Голлар: 1:0 – 11 Игуаин, 2:0 – 19 Роналду, 2:1 – 45 Месси.
“Реал Мадрид” – Касильяс, Арбелоа, Рамос, Пепе, Марсело, Алонсо, Хедира, Озил (Модрич, 83), Ди Мария (Кальехон, 79), Игуаин (Бензема, 82), Роналду.
“Барселона” – Вальдес, Альба, Маскерано, Пике, Адриано, Бускетс (А.Сонг, 75), Хави, Иньеста, Санчес (Монтойя, 32), Педро (Тельо, 82), Месси.
Огоҳлантиришлар: Маскерано (14), Пепе (21), Арбелоа (38), Пике (50), Хедира (63), Рамос (73).
Четлатиш: Адриано (28).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:21, 30.08.2012.
Ўқилди: 8959 марта.
Фикрлар: 105 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.