Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Рубин Хебай: «Андижон»дан тушган таклиф мен учун сюрприз бўлди»

Баҳо:
+ | -

Расман “Андижон” аъзосига айланган албаниялик легионер янги клубидаги ўзининг илк интервьюсини берди.

— “Андижон” клубига келганимдан хурсандман, - дея гап бошлади, Хебай. - Бу мен учун янги чақирув ва янги мамлакат. Мен ҳаммасини кўриб чиқдим, бу бой тарихга эга жамоа экан. Қўлимдан келганича клубга фойда келтиришга ҳаракат қиламан.

— Албаниялик ўйинчи сифатида илк бор юртимизга келдингиз ва айтинг-чи, бунгача ўзбек футболи ҳақида қандай тушунчага эга эдингиз?
— Биз кабилар ёш авлод вакилларимиз. Шунинг учун ҳали тўлиқ маълумотга эга бўлмаслигим мумкин, аммо Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида биламан. Лекин клублари хусусида унчалик билмасдим. Балки ёшлигим учун қандайдир маълумотларга эга бўлмагандирман. Аммо энди шу ерда эканман, барчаси ҳақида тасаввурга эга бўламан.

— “Андижон” клубидан таклифни илк бор эшитганингизда қандай қабул қилдингиз? Сиз учун кутилмаган сюрприз бўлдими?
— Ҳақиқатда мен учун сюрприз бўлди. Бу кутилмаганда юз берди. Ўзинглар ҳам айтиб ўтганларингдек, Албаниядан биринчи футболчи келиши экан. Мен энг зўр сифатларимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Доим ўзимдан ижобий таассурот қолдиришга бор кучимни сарфлайман.

— Стадионда “Андижон” иштирокидаги илк назорат ўйинини кўрдингиз. Сизда қандай таассурот қолдирди?

— Ҳа, биринчи марта кўришим. Барибир кундан-кунга бой маълумотларга эга бўлиб бораман. Бир қатор янги ўйинчилар бор экан. Ўйинни кўриб таассуротларим ўзимга яраша бўлди. Ўйлайманки, борган сари янада кўпроқ ўрганиб бораман.

— Рубин Хебайни келиши андижонлик мухлислар орасида катта реакция келтириб чиқармоқда. Чунки қандай ҳужумчи, нималарга қодир, қабилида қизиқиш билан қарамоқдалар. Бу ердаги мақсадингиз қандай ва клуб ишқибозларига нима деган бўлардингиз?

— Юқорида айтиб ўтганимдек, энг зўр жиҳатларимни, ўйинларимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Эшитдим, мухлислар стадионни тўлдиришар экан. Улар албатта стадионни тўлдиришсин, биз ўз ўйинларимиз ва голларимиз билан хурсанд қилишга интиламиз.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 08:36, 16.02.2023.
Ўқилди: 2957 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.